Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жумъа намозини давом эттириш

22:23 / 10.08.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 2308
Ассалому алайкум! Илтимос буни ҳам чунтириб беринглар."ҳттп://фиқҳ.уз/индех.пҳп/ибодат/ҳалол-ҳаром/сафар/582-мусофирнинг-намозига-оид-масалалар". Бирор сабаб билан Жумъа намозига иқтидо қилган мусофирнинг намози фосид бўлса, қайта қўшилишга улгурса, «Жумъа» деб қўшилади, улгурмаса, пешин намозини қаср қилиб ўқийди. Бу ерда чунмаганим намозни бошлаб олган одам қандай қилиб давоб эттириб кетаолмайди? Ушбу ҳолат муқимликда содир бўлсачи? Чунтириб берганларингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Масалан таҳоратисиз намозга киришган бўлса, ёки кийими покиза бўлмаса ва шу каби намозга қўшилишни ман қилувчи нарсалар бўлиб, таҳорат қилиб келгунча жумъа намози тугаб қолса, пешинни қаср қилиб ўқийди. Худди шу ҳолатда муқим одам пешинни тўлиқ қилиб ўқийди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat