- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир масжидга кирган ўтирмасидан аввал таҳиятул масжид ўқишга буюрганлар. Яна бир ҳадисларида маълум вақтларда мутлоқ намоз қимасликка ва яна баъзи вақтларда эса фарзлар жоиз, лекин нафллар ўқимасликка буюрганлар. Аср ўқилганидан кейин шомгача бўлган вақт нафл ўқиш жоиз бўлмаган вақт ҳисобланади. Шунинг учун у вақтда масжидга кирган киши нафл намозини ўқимаслиги керак. У вақтда зикр ва тасбеҳга машғул бўлинади. Валлоҳу аълам!