Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстим билан орамиздаги низо масаласи

18:47 / 26.05.2023 | Xaitbek | 429

Ассалому алайкум! Дўстим билан бир тижорат ишини бошлагандик. Мен ўз номимга (16 млн 130 минг сўм) кредит олдим. Кредитнинг 70 фоизага (11 млнга)автоулов олдик. Қолган қисмига тижорат учун жой хозирладик(нонвойхона қурдик). Дўстим пулнинг қолган қисмини (ун ва хоказога) "ман топаман" деб айтди. Қолган қисмини топганимга қадар автоуловни менга бер, мен кредитимизни ва автоулов ижарасини бераман деди. Орадан 16 ой ўтди. Шу пайтгача Дўстим кредитни 6 ойини тўлади холос. Қолган 8 ойини ман ойлигимдан тўладим. Тижоратни бошлаш учун пулни топишга ёки ишлашга харакат хам қилмади. Мана 5 ойдирки дўстим мандан қочиб юрибди. На телефонини кўтаради ва на СМСга жавоб беради. Уйига борсам йўқ. Мандан қочиб юрибди. Онасига айтай десам, онасини маззаси йўқ. Ўзи билан гаплашай десам, ушлаб бўлмаябди. Олган кредитимизни хали 20 ой тўлаш керак. Мен дўстимга ишониб ёзув-чизув ёки шартнома қилмагандим, оғзаки келишгандик. Хозир у автоуловни ўзлаштириб олди, вахолангки унга кредитдан ман рул берганман. Унга айтмаган гапим, илтимос қилмаган сўзларим қолмади. Бу ҳолатда нима қилсам бўлади. Дўстимни устида ИИБга мурожаат қилишни ўзимга эп билмаяпман. Сабаби ёшликдан отасиз ўсган, онаси касал. Лекин хозир ўзим хам қийин ахволдаман. Кредитни ойлигимдан тўласам, уйимга ва рўзғоримга етмаябди. Илтимос шу масалада шариатдан ва Исломдан маслаҳат беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволингизга жавоб бериш учун тафсилотлар етарли эмас. Ёзганларингизга қараб ким қарзнинг қанчасини ёпиши кераклигини аниқлаб бўлмайди. Кредит олиб оғир гуноҳга ботгансизлар. 

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرِّبَا سَبْعُونَ حَوْبًا، أَيْسَرُهَا نِكَاحُ الرَّجُلِ أُمَّهُ، وَأَرْبَى الرِّبَا : اسْتِطَالَةُ الرَّجُلِ فِي عِرْضِ أَخِيهِ. ورواه الإمام أحمد في المسند   

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рибо етмиш жуздир, уни(гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан яқинлик қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир”.
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat