Ассалому алайкум! Мен дастурчиман ва бу сохада анчадан бери бошка давлатдаги йирик корхоналар билан ишлайман. Биласиз агар инглиз тилини билиб америка, европа компаниялари билан ишласангиз, бизни махаллий компаниялардан 5-10 баробар кўпроқ ойлик маош тўлашади. Албатта ишлаётган жойимда қандай сохаларга хизмат кўрсатишни ўзим танлайман(банк, букмейкер, криптовалюта ва шунга ўхшаш сохаларга хизмат кўрсатмайман). Яқинда бир танишим агар насроний одам компаниянгизга директорлик қилса ишламай қўякол деди. Мусулмон бўлмаган инсонни қўл остида ишлаш мумкунми ва ундан топган пулимиз қандай?
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам ғайридиннинг қўлида, шариатимизга зид бўлмаган ишларни бажариб ҳақ олиши жоиз. Валлоҳу аълам!