Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ёлғон қасам ичишлик, яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, Қуръонни ўртага қўйиб (Қуръон урсин деган маънода) ёлғон қасам ичиб, кейин виждон азобида шу қасамни ўйлаб юрган одам бундан қандай халос бўлиши мумкин? Бундай катта (билмадим, балки кечирилмас) хатони каффороти нима? Аллоҳ кечирадими? Маслаҳатингизга муҳтожмиз ҳазрат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тавба қилиб, ўнта мискинни бир кунлик овқат билан ёки бир сидра кийим билан таъминлаш.