Ассалому алайкум! Мен мактаб укувчисиман. Бугун булиб утган ходиса хеч хам менга тинчлик бермаяпти. Бугун мактабдаги кизлар кийиниш хонасига юкори синфда укийдиган кизлар кириб, электрон сигарет истеъмол килишди (Ушанда мен синфдош дугоналарим билан дарсга тайёрланаётган эдик) . Шу ходисада иштирок этган бир кизни яхши танийман, баъзида узини вахшийларча тутиб,кизлар билан урушади. Улар чикиб кетганидан сунг, устозимиз кириб, нима булганини, ким бу ишни килганини суради. Мен тўғрисини айтдим. Устозимиз суриштиргани чикиб кетдилар. Бир синфдош дугонам менга "бекор айтдинг, энди уша киз билиб колса, холинг вой деявер" , деди. Тўғрисини айтаман, у киздан куркаман, чунки бир мартта урушганини курганимизда бизга пупса килганди. Шунинг учун устозимга иккинчи маротабада ёлгон гувохлик бердим (Ёк, у киз эмас дедим). Динимизда ёлгон гувохлик кораланишини биламан, аммо уша пайт васвас булиб колдим... Саволим шуки, гунохимни кандай тугирлай? Тавба килишни узи етарлими?
– Ва алайкум ассалом! Тавба кифоя. Валлоҳу аълам!