Ассалому алайкум! Бизнинг болалар учун оёқ кийим сотадиган дўконимиз бор 2 кишимиз мени озроқ қарзим бор шеригимни қарзи йўқ закот беришим керакми? Дўконда 50 миллионлик маблағ бор. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Қарзингизни чиқарсангиз нисоб миқдорича маблағингиз қолса закот бериш фарз бўлади. Валлоҳу аълам!