- Албатта, улар ўз юкларини ҳам, у юклари билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарурлар. Албатта, қиёмат куни уйдириб юрган нарсалари ҳақида сўралурлар. Ушбу оятдаги «юк»дан мурод гуноҳдир. Албатта, кофирлар гуноҳлари юкини кўтарадилар. Шу билан бирга, ўз иғволари билан йўлдан урган одамларнинг гуноҳларини ҳам кўтарадилар. Аммо бу нарса уларнинг иғвосига учганларнинг гуноҳини енгиллатмайди, улар ҳам қилмишларига яраша жазоларини тортадилар. Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким адашувга даъват қилса, унга эргашганларнинг гуноҳи қадар гуноҳ, заррача камаймаган ҳолда, унга ҳам бўлур», – деганлар. «Албатта, қиёмат куни уйдириб юрган нарсалари ҳақида сўралурлар». Ҳар ким қилмишига яраша жавоб беради.