Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз, чет элда талабаман. Кундузи ўқиш ва кечқурун иш. Деярли бўш вақтимиз кам. Бўлса ҳам ўқишимнинг вазифаларига ва ўзимнинг бошқа вирдларимга етади. Лекин кечқурун билан ишлаганлигим сабабли ишда илмни телефондаги овозли маърузалар орқали ўрганишга анча вақт бўлади. Заводдаги ишимиз ўзимиз учун тайин этилган машиналарни назарот қилиб туриш (бу ишни анчадан бери қилаётганлигим сабабли деярли эътиборимни эшитаётган нарсамга жам қила оламан. Бошқалар эса менга гапирмайди). Шу пайтгача ҳатто Қуръонни эшитиш орқали хатм ҳам қилган эдим ўша ерда. Бошқа китобларингизни ҳам ўша ерда эшитяпман. Лекин ҳозир сизнинг Тафсири Ҳилолингизни хилал.ру.ком орқали сотиб олиб эшитаётганимда муқаддимада таҳоратли бўлмоқ афзал дейилган. Савол: Мен учун Қуръон ёки Тафсирни таҳоратли ҳолда ишлаётганимда 1-2 соат эшитганим афзалми ёки куниги 15-20 минут бўлса ҳам ўтириб олиб эшитганим афзалми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Иккиси ҳам бўлаверади. Вазиятга қаранг. Аллоҳ таоло ихлосингизни янада зиёда қилсин!