Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Улкан бахт сари...

00:00 / 21.09.2010 | eski savollar | 2256
Аллоҳ қўлларингиздан ўпишга насиб қилса эди! Ҳазрат, мен ҳаётим мобайнида кўп яхшиликларга умид қилиб, Аллоҳнинг изни билан аста-секин эришиб келмоқдаман. Араб тилидан ҳам анча хабарим бор, Мусҳафи Шарифни ҳам йилида камида 2-3 марта хатм қилишга ҳаракат қиламан. Тажвидим ҳам алҳамдулиллаҳ. Яқинда мен "шу довондан ҳам ўтиб олсам, Қуръонни ёд этишга журъат этаман" деб ният қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ, довон ҳам ортда қолди. Аллоҳнинг Каломига муҳаббатим ўзгача. Ҳазрат, тан оламан, Сиз азиздан илм олиш - бу мингдан бирга насиб қиладиган бахт! Бу бахтга эришишга авваламбор инсоннинг ўзи лойиқ бўлиши керак. Масжидларга ҳам бориб имомлар билан учрашиб мураттаб қори топишда ёдам беришларини сўрамоқчи бўлдим, аммо менинг кўнглим бу йўлни тутишга ҳеч чопмаяпти. Қолаверса, Мусҳафни ўргатувчининг ўзида ҳам тақво бўлиши керак. Чунки, шогирдига берадиган илм сингиб кетиши учун устознинг дуосидан умид қилинади. Ўзим ёд этишга кириша олмайман: бу ҳолатда ёдланган тақдирда ҳам мураттаб қори мақомига эришилмайди. Ҳазрат, Раҳматал лилоламийн ҳурмати билан сўрайман: Қуръондан устоз тушиш масаласида мен мухлисингизга имкон бера оласизми? Мен унча ҳам безовта қилмас эдим. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: "Сизларнинг яхшиларингиз - Қуръонни ўрганиб, сўнг уни ўргатганларингиз". [эмаил]насафий@маил.ру[/эмаил]

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бунинг учун интернатга эълон ёзмай. Жиддий ҳаракат қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat