Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум! Муҳтарам шайх жаноблари. Мен Оъш шаҳридан Одилжон.Аввал ҳам сиз муҳтарамга мурожаат қилганман.Оъз жавобларингиз билан мусибатда боълган биз мазлумларни коънглимизни коътариб,сиздан баҳоли қудрат маънавий қувват олган эдик.Мени сизга яна бир бор мурожаат қилганим боиси,Оъш ,умуман Жанубий Қирғизистон мусулмон оъзбек қардош,миллатдошларингиз бу ҳудудларда оъта қийин аҳволда қолмоқда.Оъзбек ҳалқи бу ҳудудлардан бош олиб чиқиб кетишга мажбур қилинмоқда.Жанубий Қирғизистон оъзбекларини аксар қисми Россия фуқаролигини олиб ҳовфсиз ҳудудларга коъчиши кузатилмоқда.Аҳир Жанубий Қирғизистон ҳудудларида азалдан,туб аҳолиси оъзбек ҳалқи ҳисобланади.”Титул” миллат вакиллари бизларни одам оърнида коърмай ҳуқуқларимизни оъта айтиб боълмас даражада поймол қилмоқдалар.Оъзлари бизни уйларимизга яни тинч аҳолига босқинчилик қилиб,уйларимизни ёндириб,одамларимизни ваҳшийларча оълдириб,қиз-жувонларимизни номусини паймол қилиб ҳам айбни бизларга тоънкашмоқда.Оъш ва Жалол ободда куйган уйларни 99% оъзбекларники.Босқинчлик қилган ,очиқроғи Олайдан келган оламонни шаҳарда талон-тарож қилиб одамларни оълдирганини уйларни куйдирганига маҳкамаларда бирорта қирғиз жавобгарликка тортилмади. Аксинча, оъзини маҳалласида оъз уйини ҳимоя қилган оъзбекни олиб чиқиб соъроққа тутилмоқда.Оъшнинг маҳаллаларида ёш,оъспирин эркаклар қолмади ҳисиб,оъз ҳовфсизлигини оъйлаб ота-оналари Россияга чиқариб юбормоқда.Коъп болаларимиз ИИБ подвалида майиб-мажриҳ ҳолатда уйларига қайтмоқда,аксари оълим билан якунланди.Ҳар бир маҳалладан камида 2-3 тадан топилади маҳкамада соъроқ берган йигирларимиз.Бу аргумент эмас,аниқ далил ва исботлардаги маълумот,қоъшаётганим ёъқ. Эъштган боълсангиз керак,июн воқеасидан шу кунгача 2 оъзбек келини эрта тонгда коъча супургани чиқаннида оъғирлаб кетилганини ва номусга тажовузи,ва яна 2 аёлни кундуз куни шаҳар марказида чиқанида оъғирлаб кетиб уларни номусини поймол қилганлар,яна камига қошларини қириб ташлаб кетилган. Муҳтарам ҳазрат сиз оъзимизни миллат вакилисиз бу аҳир миллатчилик қилиш боълмаса керак,инсониятга қарши қилинаётган жиноятни(генотсидни) олдини олиш чақириғ билан сиз аъзо боълган ҳалқаро исломий диний ташкилотлар орқали Қирғизистон ҳукуматида қатиқроқ мурожаат қилсангизлар.Қирғизистон муфтиятику ҳукумат қоълида қоъғирчоқ мисоли иш юритади.Муфтиятда ҳам фақат бир миллат вакиллари оърнашиб олган.Қоъғирчоқ боълмаса Оъшдаги катта жомеъ масжидидан Буюк Имом Бухорийнинг номини олиб ташлаб “Олай” масжиди қилиб оъзгартиришига рози боълармиди.СҲунинг учун сиздан илтимос,Аллоҳнинг розилиги учун,бу қалб исёни фақат мени фикрим эмас, барча бу эрда яшаётган мазлум мусулмон оъзбекнинг оҳу-додини сиз аъзо боълган ташкилотлар раиси, яни Бутун дунё уламолар бирлиги раиси Устоз,доктор Юсуф Қаразовий ҳазратлари билан бамаслаҳат бу ҳукуматга зулмларни тоъҳтатишга баёнат берсангизлар. Аллоҳ бизларга мусибатларимизга сабр беришини ва бу кунлар орта қолишлигини куну-тун илтижо билан соърамоқдамиз.Аллоҳ таоло Қуръони каримни “СҲарҳ”сураси,5.6 оятларида “Бас,албатта,қийинчилик билан осонлик бордир.Албатта,қийинчилик билан осонлик бордир”деган.Бизлар бу оятларга иймон келтирамиз,Иншааллоҳ бу кунлар ҳам келади. Ташаккур ва эҳтиром ила, Оъш шаҳридан Одилжон.