- Аввало намоз ўқиш катта бахт. Намоз ўқиш Аллоҳ таоло билан роз айтишишдир. Банда Аллоҳ таолога энг яқин бўлган ҳолати саждада турган ҳолатидир. Шунинг учун қанча кўп намоз ўқиса шунча яхши. Кейин сиз айтган намозларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимий равишда ўқиб юрганлар. Бизнинг мазҳабимиздан бошқа мазҳабларда бу гап енгил олинган. Бизнинг мазҳабимизда фарз намозлардан олдинги ва кейинги суннат намозлар фарзни тўлдирувчи намозлардир. Фарздан олдин ўқиладиган суннат фарзга тайёргарлик, кейингиси фарзда нуқсон бўлса, тўлдиради. Сиз уларга эътибор бермай, ўзингиз ўқийверинг.