Ассалому алайкум! 1. Жаҳрий ўқилиши мумкин бўлган намозларнинг (бомдод, шом ва хуфтон) бир неча йиллик қазолари ўқиб борилаётганда, ушбу намозлар махфий ўқиладими ёки жаҳрий ўқиса ҳам бўладими? 2. Ҳамда барча махфий намозларда ва жаҳрий намозларнинг учинчи ёки тўртинчи ракаатларида (шом ва хуфтон) намоз орасида, яъни рукндан рукнга ўтаётганда айтиладиган такбирлар ва рукуъдан қайтаётганда ва қайтгандан кейинги калималар (бунда ёлғиз ўқувчи назарда тутилмоқда) жаҳрий айтилса ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Қазо намозни якка ўзи ўқиётганда махфий қироат қилиши шарт.
2). Бўлмайди. Фақат ўзи эшитадиган қилиб айтади.
Имом намозга киришгани ва рукндан-рукнга ўтганини билдириш учун ҳожат миқдорича такбирларни жаҳрий айтиш (суннатдир). Тасмиъ ва салом ҳам шундай. Муқтадий ва якка ўқувчи эса ўзига эшиттиради холос. (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам!