Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мукаддас Руҳ

00:00 / 07.12.2008 | eski savollar | 3225
Ассалому алайкум Ҳазрат. Илм ўрганиш мен учун далилларга таянган ҳолатда ўрганишдир, негаким уни бошқага ўргатганимда аниқ ва яққол қилиб кўрсата оламан. Сизнинг далилларга таяниб тушунтира билишингизни биламан ва қуйидаги саволимнинг жавобини иншааллоҳ ўрганаман. Интернетда мусулмонлар форумининг бирида бир мақолани ўқидим. Унда мусулмонлар ва номусулмонлар бир бирларига савол-жавоб берадилар. Форумни ташкил этганлар мусулмонлардир ва мақсади ҳақ дин ҳақида тушунча беришдир. Форум инглиз тилида. Тушунтирилишларнинг кўпига далиллар келтирадилар, амма бири аниқлик бера олмаган. -----------------------------------------------------------------------Форум мавзуси: Христиан Тринити - Христиан учлиги (Троица-Светой Дух, Отец, Сын) Мисрлик бир инсон: " Христианлардаги (Инжилдаги) "Мукаддас Рух"ни , Исломдаги (Қуръони Каримдаги) Фаришта Жаброил (ас)дир. Қуръонда келтирилган" деб ёзган. У кишининг фикрини тўғри ёки нотўғрилигини менга тушунтиринг илтимос. Мукаддас Китобимизда Жаброил (ас) ни шу йўсинда Роббимиз бирон ерда ифодалаганми?Иншааллоҳ фикримни ифодалашда адашмадим. Раҳмат, ҳурмат ила Аббос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло «Наҳл» сурасида айтади: «Сен уни руҳул қудус Роббингдан иймон келтирганларни собитқадам қилиш учун ва мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ ила туширганини айт».Руҳул қудус унвонига эга бўлган фаришта Жаброил алайҳиссалом.- Аллоҳ таоло «Наба» сурасида айтади: «Ўша кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турар. Роҳман изн берганлар ва тўғри сўзлаганлардан ўзгалар ҳеч гапира олмаслар».Яъни, қиймат кунида нафақат одамлар, балки, «Руҳ» номини олган фаришталарнинг каттаси Жиброил алайҳиссалом ҳам, ўзга фаришталарнинг барчаси ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида саф тортиб турурлар.- Аллоҳ таоло «Қадр» сурасида айтади: «Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир».Ушбу оятдаги «Руҳ»дан мурод Жиброил алайҳиссаломдир. Лайлатул Қадр кечасида Жиброил алайҳиссалом бошчиликларида фаришталар Аллоҳ таоло келаси йилгача тақдир қилинган ишлар ила тушадилар. Бу ҳам Лайлатул Қадр кечасининг шарафини оширадиган ишдир.Бу масалада етарли маълумотга эга бўлишимиз учун Бақара сурасидаги қуйидаги ояти каримани батафсил ўрганиб чиқишимиз лозим бўлади: «Булар – Пайғамбарлар. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан фазллик қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган. Ва Ийсо ибн Марямга ойдин(мўъжиза)ларни бердик ва уни муқаддас руҳ билан қўлладик» (253 - оят). Қуръони Каримнинг ҳар бир сўзидан, ҳар бир ҳарфидан катта-катта маънолар келиб чиқади. Бу ҳақиқатни кишилар тушуниб етишлари керак, холос. Ушбу ояти кариманинг аввалида «Булар» деган сўз келмоқда. Бу Пайғамбар алайҳиссаломларга нисбатан бўлган эҳтиром рамзидир. «Улар», «Анавилар» ёки шунга ўхшаш бошқа сўзларни ишлатмасдан, айнан, «Булар Пайғамбарлар», дейилиши улкан ҳурматга далолат қилади.Ояти каримада Пайғамбарлар ва Пайғамбарликлар ҳақида умумий маълумот келмоқда. Шу билан бирга, баъзи Пайғамбарларнинг баъзиларидан фазли устун эканлиги ва ўша устунлик нимада эканлиги ҳам билдириб ўтилмоқда.«Уларнинг баъзиларини баъзиларидан фазллик қилдик».Мазкур фазл Пайғамбар алайҳиссаломларни ўраб турган муҳитга боғлиқ. Мисол учун, баъзи Пайғамбарлар бир қабилага, бошқалари бир авлодга, яна бирлари бир умматга, баъзилари эса барча умматлар ва авлодларга юборилган бўладилар. Шунингдек, бу фазллар Пайғамбарликнинг табиатига, унинг инсон ҳаётини қанчалик қамраб олишига ҳам боғ-лиқдир.Ояти каримада мазкур ҳолга иккита мисол келтирилади:«Улардан Аллоҳ гаплашгани бор». Яъни, Пайғамбарлар ичида Аллоҳ у билан гаплашгани бор. Аллоҳ билан гаплашиш ҳақида сўз кетганда, албатта, Мусо алайҳиссалом ёдга тушадилар. Бу маъно озми-кўпми диндан хабардор барча кишиларга маълум. Шунингдек, Қуръони Каримда ҳам бир неча бор такрорланган ҳақиқатдир. Мусо алайҳиссаломнинг лақаблари «Калиймуллоҳ»дир. Яъни, Аллоҳ ила сўзлашган, шунинг учун ҳам оятда у кишининг номлари айтиб ўтирилмади.«Ва баъзиларининг даражасини кўтарган». Аллоҳ таоло Ўз ҳикмати ила баъзи Пайғамбарларининг даражасини кўтариб қўйган. Бу ҳам маълум ва машҳур.«Ва Ийсо ибн Марямга ойдин (мўъжиза)ларни бердик ва уни муқаддас руҳ билан қўлладик».Қуръони Карим доимо Ийсо алайҳиссаломни оналари Биби Марямга нисбат бериб зикр қилади. Бу билан у кишининг инсон эканликларини таъкидлайди ва у зот ҳақидаги турли афсоналарнинг бекор эканлигини исбот қилади.У кишига берилган «ойдин (мўъжиза)лар» ҳақида ҳам кўплаб оятлар келган. Буларга, у кишига туширилган «Ин-жил» китоби ва у кишига Аллоҳ берган бошқа турли мўъжизалар киради. «Муқаддас руҳ» деб таржима қилинган «Руҳул қудус»дан мурод Жаброил фаришта алайҳиссаломдир. У ваҳийга хизмат қилувчи, Аллоҳнинг ваҳийсини Пайғамбарларга етказувчи фариштадир. Қайси Пайғамбарга Жаброил алайҳиссалом келсалар, катта қўллаш ҳисобланган. Аллоҳ таоло «Шуаро» сурасида: «Уни Руҳул амийн олиб тушди. Сенинг қалбингга огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун», деган (193-194 оятлар). Ушбу ояти каримадаги «Руҳул Амийн» дан мурод, Қуръони Каримнинг бошқа жойларидаги каби Жаброил фаришта алайҳиссалом; «огоҳлантиргувчилардан» дегани Пайғамбарлардан деган маънони билдиради.Имом Ибн Аби Дунё ва ал-Ҳокимлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Руҳул қудус менинг кўнглимга «Нафс ўз ризқини тўлалигича олмагунича зинҳор ўлмас, Аллоҳга тақво қилинглар, талаби ризқни гўзал қилинглар, ризқнинг кеч қолиши сизни уни Аллоҳга маъсият ила талаб қилишга олиб бормасин, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага фақат У зотга тоат қилиш ила эришилади» деган маънони солди», деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat