Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижр сурасининг 29-ояти ҳақида

11:20 / 06.11.2018 | Abdulloh | 2453

Ассаламу алайкум! Мен аввалроқ Ҳижр сурасининг 29-оятиа Тафсири Ҳилол китобида «Ўз руҳимдан пуфлаганимда» дейилган. Мен эшитган аудиода «Ўз мулкимдаги жондан киргазганимда» дейилган. Ўша аудиода яна шундай дейилган: «Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра Аллоҳ таоло ва уни исми сифатлари қадийм, яъни аввалдан бор, борлигининг аввали йўқ деб эътиқод қилинади, булардан бошқа ҳамма нарса кейин яратилгандир. Шу сабабдан Аллоҳнинг руҳи бор, ёки жони бор дейиш асло мумкин эмас». Бу гаплаони гапирган одам ҳакида ёмон гумонга бориш ёки нотўғри айтган бўлса тасдиқлаб қўймаслик учун сизларга мурожаат қилдим. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Баъзи бир тоифалар чиқишдики, оят ва ҳадисда Аллоҳга нимани нисбатини беришган бўлса Аллоҳнинг зотида ўша нарса бор, деб туриб олишди. Ҳатто Аллоҳни юз, болдири, қўли, кўзи, бармоғи бор дейишди. Солиҳ салафларимиз эса Аллоҳ таолонинг “Мислининг мисли йўқ” деган оятга биноан “Бу нисбат берилган нарсалардан Аллоҳ нимани ирода қилган бўлса ўшани ҳақ деб иймон келтирамиз ва илмини Аллоҳга ҳавола қиламиз” дейишган. Баъзилар руҳуллоҳ дегандан Аллоҳнинг руҳи бор деган эътиқодга ҳам боришган. Бу нотўғри эътиқод. Солиҳ салафларимиз буни рад қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat