Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Назр бериш ва унинг каффорати

11:14 / 10.06.2023 | Jo'rabek | 554

Ассалому алайкум! 1. Бир одам бир нечта гуноҳмас ишларни 1 ой давомида қилмасликни назр қилди. Ва буни муқобилида бир нечта гуноҳ ишларни ҳам қилмасликни назр қилди. Яъни бунинг иккиси 1 та назр, шундайми? Яъни бир рўйхат тузиб, шу ишларни қиламан ва буларини қилмайман. Агар аҳдимда турмасам 5 ишдан бирини қиламан деди. Яъни агар шу назримни бузсам, 100 ракат намоз, 10 кун рўза ёки 50 минг садақа ёки 3 кун сукут рўзаси тутаман ёки 100 минг марта истиғфор айтаман (шу 5 ласидан биттасини танлаб қиламан) деди. Мисол учун 1 ой фақат нон ва сув ейман, ичаман, умуман кино ва кўрсатувлар кўрмайман деди (шубҳали таомлардан тийилиш ва вақт исрофидан қочиш учун). Аммо эплолмаяпти, бунда ҳолат қандай бўлади, хоҳлаган вақтда назрдан кечиш мумкинми ёки шу 1 ой давомида аҳдини ҳар бузгани учун юқоридаги жазолардан бирини қиладими? Ёки қасам каффорати каби каффорат тўланадими (10 мискинни тўйдириш, 3 кун кетма-кет рўза тутиш) 2. Кейинги савол: бир гуноҳни қилмайман деб ҳам назр қилиб, қилиб қўявергач, каффорат тўлайвергач чарчаб, шу назрдан кечмоқчи бўлса, бу ҳам мумкин ишми? Бунда нима қилинади? Ёки 1-чи каффоратнинг ўзидаёқ назр бекор бўладими? Мисол учун кўз зиноси қилмайман, қилсам рўза ёки намоз ўқийман деб назр қилган инсон назридан кечоладими? Назридан кечмоқчи бўлмаган тақдирда, бу ишни бир кунда 3 маротаба қилса, 3 маротаба ҳам каффорат вожиб бўладими, (мисол учун 10 кун рўза каффорат десак, 30 кун тутиш вожиб бўп қоладими ёки 10 кунми? Ёки бундан ҳам қасам каффорати каби 10 та мискинни тўйдириш каффорати ўталадими?) (Буларнинг ҳаммасида вақт 1 ой деб белгиланган, яъни муддати бор назр сифатида)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Барча ишларни жамлаб туриб охирида “агар шуларни қилсам-қилмасам фалон нарсани назр қилдим” деган бўлса барчаси битта назр. Алоҳида-алоҳида айтиб чиққан бўлса ўшандай. Айтганига хилоф қилиб қўйса ё назрини бажаради ё қасам каффоротини тўлайди. “Ҳар сафар”, “ҳар қачон” каби лафзларни айтмаган бўлса бир маротаба назрни бажариш ёки каффорот тўлаш кифоя. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat