Ассалому алайкум! Одам алайҳиссалом пайдо бўлишидан олдин жинлар бўлганми? Фаришталар биринчи пайдо бўлганми ёки жинлар? Пайгамбаримиз Мухаммад саллАллоҳу алайхи васаллам меърож кечасида Сидратул мунтахога чикканларида Жаброил алайҳиссалом пайғамбаримизни ёлғиз қолдирганлар, пайғамбаримиз шу жойгача бирга эдингиз хозир эса олдимда эмассиз деганларида Жаброил алайҳиссалом агар камгина кўтарилсам қанотларим куяди деганларини шайхимизнинг маърузаларда эшитганмиз. Саволим шундан иборатки фаришталар Аллоҳни кўрмаганлармики хатто фаришталар сардори хам пайғамбаримиз Аллоҳ билан сухбат қилайтирган жойгача кела олмаганлар.
– Ва алайкум ассалом! 1). Аввал олти кунда еру-осмон, тоғлар яратилиб тугаб битган. Ер юзига жинлар жойлаштирилган. Кейин Одам алайҳиссаломни жума кунида яратилган. Яратилиш кунларидаги олти куннинг ичидага жума кунидан бошқа жума кунида. Аллоҳ таоло "Ҳижр" сурасида марҳамат қилади:
وَالْجَآنَّ خَلَقْنَاهُ مِن قَبْلُ مِن نَّارِ السَّمُومِ
27. Ва жинларни бундан олдин самум ўтидан яратдик.
2). Маълум эмас.
3). Бу каби масалалар билан машғул бўлиш сизга манфаат келтирмайди. Унинг ўрнига ҳалол ва ҳаром илмини ўрганинг. Валлоҳу аълам!