Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғоз гўшти ҳалолми?

22:32 / 02.10.2018 | Mashxurbek | 6248
Ассалому алайкум! Ғоз гўшти ҳалолми? Бир танишимдан ғозни сўйиш мумкин эмас деган гап эшитдим ва менда шубҳа уйғонди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ғоз,  гўшти ҳалол ҳайвон ҳисобланади. 

ҚУРУҚЛИК ҲАЙВОНЛАРИ 

Қуруқлик ҳайвонлари бир неча турга бўлинади.
1. Чорполар. Қуръони каримда уларни анъом деб зикр қилинган. Араб тилида улар ибл (туя),  бақар (қорамол) ва ғанам (қўй ва эчкилар)га бўлинган. Булар қайси навдан бўлса ҳам барчаси ҳалол.
 2. Йиртқичлар. Уларни араб тилида «ноб» деб номланувчи қозиқ тиши бор ҳайвонларга айтилади. Улар қозиқ тишлари билан ов қилишади. Улар тулки, бўри, шер, арслон, юмронқозиқ, бурсуқ, фил, маймун, айиқ каби қўлга ўрганмаган йиртқич ёки ит, мушук каби хонаки ҳайвонлардир.
3. Чорпо ҳам йиртқич ҳам бўлмаган ёввойи ҳайвонлар. Улар ҳалол саналади. улар кийик, ёввойи туя, ёввойи эшак кабилардир.
Савол: Қозиқ тиши бор ҳайвонларнинг ўтхўр бўлиши билан гўштхўр бўлиши ўртасида фарқ йўқми?
Жавоб: Қозиқ тишли ҳайвон ўтхўр бўлса ҳам қозиқ тиши бўлгани учун уни ейиш ҳаром саналади. Масалан фил ўтхўр бўлсада қозиқ тиши борлиги учун ҳаром саналади.
Савол: Қуён гўшти ҳалолми?
Жавоб: Қуён гўшти ҳалол саналади. 

عَنْ ابْنْ عَبَاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، كُنَّا عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أَهْدَى أَعْرَابِيُّ إِلَيهِ أَرْنَبَ، قَدْ شَوَّاهَا، فَقَالَ أَصْحَابَهُ:  كُلُوهَا 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. Бир аъробий у зотга пиширилган қуён гўштини ҳадя қилди. Шунда у зот асҳобларига «Уни еяверинглар!» дедилар», дейилган. (Бадоиус саноиъ). 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: أُهْدِىَ لِرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَرْنَبٌ، وَأَنَا نَائِمَةٌ، فَخَبَأَ لِي مِنْهَا الْعَجُزَ، فَلَمَّا قُمْتُ أَطْعَمَنِى 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
« Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга мен уҳлаб ётганимда қуён ҳадя қилинибди. У зот оёғини мен учун яшириб қўйибдилар. Уйғонганимда мени таомлантирдилар».

Савол: Бўғоз молни сўйилганда ичидан чиққан боласини еса бўладими?
Жавоб: Агар тирик чиқса уни сўйиб еса бўлади. Агар ўлик чиқса, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздида ҳалол эмас. Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳимаҳумаллоҳлар наздида ҳалол ҳисобланади.
Савол: Ит, шер, маймун, тулки, илон каби гўшти ҳаром ҳайвонларнинг териси, ёғи ва суякларини ишлатса бўладими?
Жавоб: Агар уларни тасмияни айтиб гўштини ейиш ҳалол бўлмасада, ёғини баданга суртиш, терисини ошламасдан аввал сотиш жоиз бўлади. Суяк эса, тўнғизнинг суягидан бошқаси ҳалол ҳисобланади. Одам ва тўнғиз суягидан бошқа фил ва бошқа ўлимтикларнинг суягини сотса, зарари йўқ. (Фатавои ҳиндия).
Савол: Ҳаром ўлган мол, қўй ва йиртқичларнинг ўлимтигининг терисидан фойдаланиш жоизми?
Жавоб: Ошланмасидан аввал фойдаланиш жоиз эмас. Ошланганидан кейин уни сотиш, кийиш, жойнамоз қилиш жоиз. Ошлашнинг энг осони унга туз сепишдир. Тўнғизнинг терисидан бошқа ҳамма ҳайвонларнинг териси ошланса, ундан фойдаланиш ҳалол бўлади. (Жавҳаратун наййира).
Савол: Кўрма илон, типратикон ва бурсуқнинг шўрвасини ичса бўладими?
Жавоб: Булар ҳаром ҳисобланади. Даво сифатида ишлатишга келсак, бу ҳаром нарсалар билан даволаниш масаласи ҳисобланади. Унинг ўз шартлари бор.
Савол: Эшак, ҳачир, қулон, зебра ва қўтослар ҳалолми?
Жавоб: Эшак ва ҳачир ҳаром саналади. Қулон, зебра ва қўтослар ҳалол саналади.
Савол: Хонаки бўлмасада овлайдиган қозиқ тиши бўлмаган ҳайвонларнинг ҳукми нима?
Жавоб: Хонаки бўлмасада қозиқ тиши бўлмаган кийик, ёввойи эшак каби ҳайвонлар ҳалолдир.
Савол: Мушук товуқнинг калласини узиб юборган бўлиб товуқ типирчилаётган бўлса, уни сўйиб ейиш мумкинми?
Жавоб: Агар бўйнидан сўядиган миқдорда жой қолган бўлса, сўйиб олса, ҳалол бўлади. Сўядиган жой қолмаган бўлса, ҳалол бўлмайди. Изтирорий сўйиш бу ўринда жоиз эмас. Роддул муҳтор китобида:
«Бўри бирор қўйни бўғзидан тишлаб унинг авдожларини узиб ташлаган бўлса, қўйни сўйиш имкони қолмагани учун у ҳалол бўлмайди». дейилган.  

СУВ ҲАЙВОНЛАРИ 

Савол: Сув ҳайвонларидан нималар ҳалол саналади?
Жавоб: Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздида сув ҳайвонларидан фақатгина балиқлар ҳалол ҳисобланади. Бошқа мазҳабларда эса, бир оз тафсил мавжуд. Шофеъий мазҳабида сув ҳайвонларининг барчаси ҳалолдир. Уларни овлаш уларни тазкияси ҳисобланади. Сув юзасига чиқиб қолган балиқ ҳам у кишининг наздида ҳалол саналади.
Савол: Ақула йиртқич балиқ ҳисобланади. У ҳалолми?
Жавоб: Ҳалол. Чунки у балиқлар қаторига киради. Ақуладан бошқа ҳам барча катта балиқлар ўзидан кичигини ейди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам китни ҳалол деганлар.
Савол: Балиқни ёрилганда ичидан чиққан балиқ  ҳалолми?
Жавоб:  Одатда катта балиқларнинг қорни ёрилганда ичидан балиқлар чиқади. Улар балиқ ютиб юборгани учун ўлган бўлади. Бу сабабдан ўлган балиқ  ҳалолдир.
Савол: Сув қуриб қолгани туфайли ўлган балиқ ҳалолми?
Жавоб: Сув қуриб ёки озайиб қолгани учун, қирғоққа чиқиб қолгани учун, тўк ургани учун ўлган балиқ ҳалолдир. Балиқлардан бирор сабабсиз ўзи ўлиб қорни тепага бўлиб қолганлари ҳаромдир. Чунки у касаллик туфайли ўлган бўлиши мумкин.
Савол: Сувда ҳам қуруқда ҳам яшайдиган тимсоҳ, бақа, қисқичбақа, денгиз тошбақасининг ҳукми нима?
Жавоб: Сувда ҳам қуруқликда ҳам яшайдиган ҳайвонларнинг барчаси ҳаромдир.
Савол: Балиқ тўрга тушиб ўлган бўлса, сувдан олинганидан кейин еса бўладими?
Жавоб: Балиқларда тасмияни айтиб сўйиш шарт эмас. Қайси йўл билан ўлдирилса ҳам ҳалол бўлаверади. Нима билан ўлгани маълум бўлмай сув устида қорни юқорига бўлиб оқиб келган балиқни еб бўлмайди. Ҳадисда уни тофий деб зикр қлинган.
Савол: Кичик балиқни ичини тозаламай еса бўладими?
Жавоб: Ичакларида нажосатлари бўлгани учун ичини тозалаб ейиш керак.  

Савол: Мусулмон ёки аҳли китобнинг овлаган қуши ва сўйган ҳайвонидан бошқасини еб бўлмайди, деган ҳукм остига уларнинг тутган балиқлари ҳам кирадими?
Жавоб: Балиқ тутишда мусулмон, аҳли китоб, бутпараст ёки бирор дин вакили бўлишининг фарқи йўқ. Барчасининг тутган балиғи ҳалолдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat