Ассалому алайкум! Мени бир нарса қийнаяпти оилада 1 ховлида ака ука оиламиз билан яшаймиз менда 3та укамда 2та фарзанди бир ака ука келинлар орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Лекин хотиним айтишича укам мен йўғимда кечки пайт нарса олип келип ҳонага опкирган шу пайт хотиним уҳлавоткан бўган нарсани ташап юзимдан ўпиб чиқип кетти дивотти. Аниқми уйқисрамадинми дисам йўқ аниқ дивотти. Укамга нима дейишимми билмастан нима бўлди ўша куни нарса опкеганинда дисам нима бўпти ҳич нарса бўмади дивотти. Нима қилишни билмаямман бундай ҳолатда нима бўлади, укамни охиратига ва мени никоҳимга тасир қиладими? Умуман шундай ҳолда нима йўл тутиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ бузилмаган. У сизга ҳаром бўлиб қолмаган. Аёлингизни олдига номаҳрамлар кира олмайдиган уй-жой қилиб беришингиз керак. Валлоҳу аълам!