Сиз сўраётган нарсани уламолар истилоҳида узлат дейилади. Узлат деганда кўпчиликдан ажраб ёлғиз қолиш тушунилади. Аслида мусулмон киши кўпчиликдан ажрамасдан юриши лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Одамларга аралашиб уларнинг озорларига сабр қиладиган мўмин одамларга аралашмайдиган ва уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир», деганлар. Яна у зот имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда:«Аллоҳнинг қўли жамоат биландир. Ким ажраса, ўтга ажрайди», деганлар. Бу маънодаги ҳадиси шариф анчагина бор.Аммо шу билан бирга мўмин одам қўшилмаслиги лозим бўлган жамоалар ҳам бор. Мўмин киши куфру исён ҳамда фисқу фасод жамоаларидан узоқда бўлиши лозим. Мана шуни узлат дейилади. Узлатнинг фойдаси ва зарари ҳақида кўплаб келтириш мумкин. Уламоларимиз бу масалага оид барча маълумотларни ўрганиб чиқиб узлатнинг фойда зарарларини ажратганлар.Узлатнинг фойдалари;1. Ибодатга фориғ бўлиб, Аллоҳ таолонинг муножоти ила унсу улфат топиш.2. Кўпчиликка аралашганда йўлиқиладиган ғийбат, риё, ёмон хулқларнинг юқиши каби маъсиятлардан халос бўлиш. 3. Фитна ва хусуматлардан халос бўлиш.4. Одамларнинг ёмонликларидан халос бўлиш. 5. Одамларнинг тамасининг седан, сенинг тамангнинг улардан кесилиши.6. Аҳмоқ ва бефаросатлардан қутилиш.Узлатнинг зарарлари.Таълим олиш ва таълим беришдан бебаҳра қолиш.2. Наф бериш ва наф олишдан бебаҳра қолиш.3. Одоб бериш ва одоб олишдан бебаҳра қолиш.4. Унсу улфат олиш ва беришдан бебаҳра қолиш.5. Савоб олишдан бебаҳра қолиш.6. Тавозуъдан бебаҳра қолиш.Ушбу фойда ва зарарларни ҳамда муриднинг ҳолини эътиборга олиб узлатнинг ҳукми ҳам ҳар хил бўлади. Узлат қилиш керак ёки керак эмас деган умумий ҳукм чиқариш нотўғри бўлади. Кимгадир, маълум бир вақт ва шароитда узлат зарур бўлади. Бошқа ҳолда эса зарур бўлмаслиги мумкин. Буни шайх билан маслаҳат қилиб белгиланади.