Ким узрсиз, ҳатто имо билан ўқишга қодир бўлиб туриб олти намоздан зиёдни қолдирган бўлса каффорот беришни васият қилмоғи лозимдир. Рамазонда узрсиз рўзасини еган одам ҳам шунга ўхшашдир.Уларнинг фидяси ва каффороти қолдирган меросининг учдан биридан берилади. Ўлганнинг валийси фидяни ўз ҳисобидан берса бўлади.Фидя ва каффоротнинг миқдори бир кунлик намоз учун ярим соъ буғдой (1087, 5 гр) ёки унинг қиймати ва бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади.Киши ўзи ҳаётлик чоғида ўқимаган намозининг каффоротини тўлаши мумкин эмас. Аммо рўзаникини, унинг қазосини бажаришга кўзи етмаса беради.Меросхўрлар ўлган шахснинг қазо намозларини ўқиб қўйиши мумкин эмас. Чунки намоз шахсий баданий ибодатдир.