Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳсонни эълон қилиш мумкинми?

19:40 / 05.04.2013 | eski savollar | 3702

Устоз мен Янгийўлдаги бир масжидда Жума намозига чиқаман, кўп ҳолатларда амри маъруфдан сўнг дуо қилинади ва эҳсон берган кишилар ҳаққига дуо қилинади. Бунда эҳсон берган кишининг исми, фамилияси, нима эҳсон қилгани, қанча миқдорда эҳсон қилгани, неча пуллик хизматини эҳсон қилгани ҳақида маълумот берилади. Менимча бу эҳсон қилган кишиларнинг илтимосига биноан бўлса керак (чунки, эҳсон қилувчи айтманг деб илтимос, қилса эълон қилинмайди). Мана шу каби иш шариатда жоизми (жоиз бўлса, эҳсонга бериладиган савоб камаймайдими ёки риё бўлиб қолмайдими)?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Энг яхши эҳсон яширинча қилинган эҳсон экани ҳадисларда айтилган. Сиз айтган ҳолат эҳсон қилувчиларнинг талаби асосида бўлади. Ким риё бўлишидан қўрса, эълонни талаб қилмаса жуда яхши қилган бўлади. Аммо баъзи одамлар тушунмай масжид ходимлари билан эълон қилмаганлари учун жанжал қилишади. Уларга тушунтириш керак.  

Топ рейтинг www.uz Openstat