Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен учун муҳим саволлар

00:00 / 23.08.2010 | eski savollar | 1827
Ассалому алайкум устоз!Сизга икки савол билан мурожат этмоқдаман. Бизларга олимлардан билмаганларимизни сўраш учун шундоқ имкониятлар бериб қўйган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.1. Тўй-никоҳ маросимлари ҳақидаги саволга жавоб сифатида "Балоғатга етган эркак ва аёлларни аралашишига шариатда рухсат йўқ", деб айтибсиз. Бизнинг юртда аксар тўйлар шариатга хилоф бўлмоқда. Энг яқин қариндошининг тўйига бормаслик жуда қийин. Бунга қандай илож бор? Юртимизда деярли барча олийгоҳ ва ўқив масканларида эркагу аёл бир хонада ҳатто ёнма ён ўтиради. Бунинг ҳукми ҳам юқоридаги кабими?2. Тирикчилиги тўйхона ёки кафе бошқаруви биан ўтадиган кишиларнинг касби дурустми? Маълумингизким, аксар ҳолларда тўйхонада тўйлар шариатга хилоф тарзда ўтади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Асталик билан одамларга тушунтириш орқали эришилади. Албатта, жамоатчилик жойларида, зарурат юзасидан бўлган ҳолатларда шариат қоидалари асосида рухсат берилган. Аралашиш деганда эркак ва аёллар умуман бир-бирларини кўрмасин дегани эмас.2. Ҳаром нарса бори мумкин эмас. Аммо ҳозир аввалиганда ҳолат анча яхши бўлиб қолганини ҳам айтиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat