Ассалому алайкум! Келин сўрамасдан оқатланиши ёки нарса ейиши қанчалик тўғри ва кимдан сўраши керак? Кўп ҳолларда келинлар овқатига деярли кам гўшт тушади. Улар ўзлари ошхонада қозондан еволишса бўладими? Бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Одатда бунга изн берилган бўлади. Ошхонада қозондан бирор идишга олиб еявериши мумкин. Валлоҳу аълам!