Ассалому алайкум! Ислом динида нима учун айнан араб тили танланган. Шу ҳақида тарихда нима дейилган. Сайтда Ўқиганимда жаннатда ҳам араб тилида гаплашилади дейилганди?
– Ва алайкум ассалом! Ислом дини учун араб тили танланиши Аллоҳ таолонинг иродасидир. Бунинг ҳақиқатини фақат Аллоҳ таоло билади. Тарихда бир нарса дейилиши мумкин эмас. Чунки Аллоҳ қилган иши ҳақида сўралмайди. Инсонларнинг тахминлари тахминлигича қолиб кетаверади. Ҳақиқатини Ҳаққдан ўзигаси билмайди. Валлоҳу аълам!