Ассалому алайкум! Мен Андижонликман Тошкентда ишлайман ва арендага квартира олганман 5 кун Тошкентда яшеман, шанба якшанба кунлари Андижонга бораман, шу вазиятда қаср ўқиман. Энди бу хафта шанба якшанба кунлари Андижонга боролмасдан Қашқадарёда ишим чиқиб қолган эди Қашқадарёга бориб Тошкентга қайтиб келдим, агар бу хафта хам Андижонга бормасдан бир йўли кейин бораман десам, уйдан чиқганимга 15 кундан ўтади ва мен муқим бўлиб қоламанми ёки Қашқадарёдан Тошкентга келган кунимдан хисобланиб мусофир бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Қашқадарёдан Тошкентга келган кунингиздан ҳисоблаб кўринг. 15 кундан оз бўлса мусофир бўласиз. Чунки Қашқадарёга қилган сафарингиз аввалги иқомангизни ботил қилган. Валлоҳу аълам!