Ассалому алайкум! Силайи рахм хақида кўп эштаман. Ким қариндош уруғчилик ришталарини узган бўлса дуоси қабул бўлмайди. Мен ўзим ўз хохшим билан узмаганман отам вафотларидан кейин онам бошқа турмуш қурдилар. Хозир бу турмушларидан хам ажрашганлар. Мен ўша пайтлар кичкина эдим. Амакиларим борди келди қилмай қўйганлар, мен бир икки бориб келганман. Улар келишмайди тўй маракаларга хам айтишмайди. Саволим шу силлайи рахм қилиш хабар олиш қиз болани бўйнидами ё амакиларимними бу вазиятда мен гунохкор бўлиб қолмайманми ибодатларим қабул бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Қариндошлар билан силаи раҳм қилиш ҳар кимнинг ўз зиммасидаги бурчидир. Айниқса онанинг ҳолидан хабар олиб туриш фарзанднинг зиммасидаги вожиб амалдир. Қиз фарзанд бундан мустасно эмас. Валлоҳу аълам!