Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яхшиликка буюриш, ёмонликдан кайтариш хакида

00:00 / 11.12.2008 | eski savollar | 3115
Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху хурматли Шайх хазратлари. Сизни ва бутун мумин - мусулмонларни Ийд ал Адха Курбон хайит билан чин калбимдан муборакбод этаман.Хурматли ва эъзозли Устоз, мен Сиздан яхшиликка буюриш, ёмонликдан кайтариш хакида сурамокчи эдим. Хурматли Устоз, "Муминлар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан кайтарадилар" деган насихатга кулимдан келганича амал килиб, одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан кайтариб келмокдаман. Албатта, факат Аллох таолонинг ризолиги учун килмокдаман. Агар хато килган булсам Роббим Аллохнинг узи кечирсин. Астагфируллох. Лекин куп каршиликларга дуч келдим. Кимгадир "Бу ишни килманг, бу гунохку!?" десам ёки "Мана шу ишни килмок савоб булади десам" айрим кишилар "Нима сен мулломисан ё имоммисан?" дейишди. "Бу ишни килиш мумкин эмас, Аллох Куръонда бу ишни харом килган" десам айримлари "Куръон бундан 1400 йил олдин нозил килинган. Хозирги замон муаммоларини ечишга кучсизлик килади" дейишди, яна бир хиллари "Куръонни одамларнинг узлари ёзиб олишган. Мен факат Худога ишонаман. Бошка хеч кимга ва хеч нарсага ишонмайман" дейишди. Астагфируллох.Яна бир хилларига "Кандай амал килсак хам факат Аллохнинг ризолиги учун килайлик" десам, улар "Сен жура, диндан ажралсанг хам, элдан ажралма. Одамлар нима килиб юрган булса сен хам шу ишни килавер. Бир узинг жаннатга бориб нима киласан. Одамлар жаннатга тушса, биз хам жаннатга тушамиз, одамлар дузахга тушишса, биз хам дузахга тушамиз" дейишди. Астагфируллох. Куп пул топишга ёки мансаб-мартабага учларига "Такосур" сурасини укиб берсам, мендан газабланишди. Катта ёшдагилари "Менга акл ургатма, узим биламан нима килишни" дейишади. Аллохимнинг Узи уларни кечирсин. Уларни тугри йулга бошласин. Омийн. Хурматли Устоз нима килай? Уларни яхшиликка буюрсам ёки ёмонликдан кайтарсам мен билан жанжал килишади. Мендан газабланишади. Уларга гапиришни хам истамай колдим. Уларнинг жанжалларидан кейин юрагим хам огриб колди. Менга нима маслахат берасиз хурматли Устоз. Аллохим Сиздан рози булсин. Жавобингиз учун катта рахмат. Агарда бемаъни савол берган булсам Сиздан узр сурайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло «Наҳл» сурасида марҳамат қилади:«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир» (125-оят).Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ислом даъвати, асослари ва услубларини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у киши орқали даъватчи умматларига баён қилиб бермоқда.Аввало, «Роббингнинг йўлига»Яъни, даъват Аллоҳнинг йўлига бўлмоғи керак экан. Баъзи шахсларга, гуруҳларга, тоифаларга эмас, фақат холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак.Иккинчидан, «ҳикмат» Демак, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савияси ва бошқа омилларни эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим.Учинчидан, «ва яхши мавъиза ила даъват қил».Шунингдек, даъват яхши мавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш, рағбатлантириш учун чиройли сўз ва гапларни топиб гапириш зарур бўлади. Уларни нафратлантирмаслик лозим.Тўртинчидан, «Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт».Ҳар бир даъватчи кишилар билан гўзал услубда мунозара қилиши керак. Аллоҳнинг йўлига даъват, аввало, фикрий ҳаракатдир. Фикрий ҳаракат бор жойда мунозара бўлиши турган гап. Ислом даъватчиси мунозарани ғоятда гўзал услубда олиб боришга тайёр бўлиши керак. У рақиби билан талашиб, тортишиб, бақир-чақир, уруш-жанжал этмасдан, рақибининг табъига йўл топиб, унга қаноат ҳосил қилдириб, ўзи сезмаган ҳолда Исломга мойил бўлиб қоладиган даражада усталик билан мунозара олиб бориши лозим.Бешинчидан, «Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир».Яъни, даъватчи ўз вазифаси даъват қилиш эканини, ҳидоят ва залолат Аллоҳга боғлиқлигини ҳеч қачон унутмаслиги керак.Исломга даъватнинг асосий қоидалари шулардан иборат.

Топ рейтинг www.uz Openstat