Ассалом алайкум! Устозлар, бу савол жуда кўп берилган экан, лекин мен ўзимга тегишли хулоса ололмадим. Бир одамга доим салом бераман, лекин соғлиғи яхши ёки ёмон бўлса ҳам, кимдир билан гаплашаётган, ёки жим турган бўлса ҳам ҳеч жавоб бермай, бошини силкаб қўяди холос. Менга ғурур қилган инсонга мен янаям ғурур билан муомла қилиб, уни жойига солиб қўйишим тўғри бўладими?
Ва алайкум ассалом! У кишини гуноҳкор қилмаслик учун салом бермай қўяверинг. Валлоҳу аълам!