Ассалому алайкум! Менинг қон таҳлилимда гепатит Б аниқланди. Лекин жигарим УЗИ орқали текширилганда яхши чиқяпти. Эртага, иншооллоҳ МРТ ҳам қилдираман. Докторим ҳожи инсон. У киши онамларга у ҳозир бир кунда 5-6 маҳал овқатланиши зарур, яна дорилар ичади, уларнинг вақтини ўзгартириш, қолдириш эса умуман мумкин эмас дебдилар. Лекин рўза тутма ҳам демайман деб Аллоҳдан қўрқишини билдирибдилар. Менинг ҳолатимда нима йўл тутсам бўлади. Агар рўза тутсам ҳам дориларни қабул қилиш мумкинми ва қандай ҳолатда?
– Ва алайкум ассалом! Агар рўза тутиш соғлиғингиз учун зарарли бўлса кейинчалик қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!