Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнонам сеҳр қилади

12:25 / 13.06.2023 | Zilola | 758

Ассалому алайкум! Қайнонам қайнотамни доим сеҳр қилади бунга ўзим бир неча бор гувоҳ бўлганман ва ҳаттоки ўқитилган исириқларини расмларини ўша исириққа қаратиб дутатганман. Туз, чойларидан ҳаммамиз истеъмолда фойдаланамиз. Қайнатамни бош ювадиган шанпунию, тиш ковлагичи қолмай ўқитадилар. Қайнотамга бу ҳақда сўз очадиган бўлсак, бизга ишонсирамагандек бўлади. Ҳатто шу ўқитилган нарсалардан мени оилам учун ҳам алоҳида тайёрлатадилар ва уни фақат уйимда ишлатишим кераклигини, бу ишларимиз ўнгидан келиши учун эканлигини айтади. Шунақа ишлар мумкинми? Буларни мен қилганим учун гуноҳи менга ҳам бўладими? Фарзандларимга менга ҳеч қандай сеҳр таъсир қилмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сеҳр гуноҳи кабирадир. Бирор инсонни сеҳрда айблаш жуда оғир иш. Ҳақиқатда шундай бўлса бунга дарҳол чек қўйиш шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat