Ассалому алайкум! Мана бир неча йилдирки, қиш кунлари қазо рўзаларимни 30 кун узлуксиз қилиб, тутиб келаман. «Кифоя» китоби 2-жузи «Рўза китоби» саҳифасида(139-бет, 4-хат бошида), - «Қазо, каффорот ва мутлақ назр рўзалар учун кечаси тайин қилиб, ният қилиш шарт қилинган.», деб ёзилган. Бу жумлаларни яқинда ўқиб қолдим. Мен илгари, баъзида саҳарликни ўтказиб қўйсам, ҳеч нима емасдан бомдод вақти кириб бўлганидан кейин ёки эрталаб рамазон рўзасини қазосини тутишга ният қилиб қўйганман. Яқинда бир воқеа бўлди. Сахарликка туриб сахарлик қилиб, оғзимни ёпдим. Лекин ҳали Субҳи содиққача вақт бор эди. Кейин ҳали вақт борку деб ў йлаб аёлим билан қўшилиб қўйдим. Вақт борлиги сабабли озроқ ётиб ухлаб қолибман. Ўйғонсам эрталаб бўлган. Ният қилиб қўйдим қазога. Саволим, биринчи вазиятдаги тутган қазо рўзаларимни қайта тутаманми? Иккин вазиятда нима қиламан энди?
– Ва алайкум ассалом! Эртага қазо рўзасини тутаман деб ният қилган бўлсангиз эртанги кунликка кифоя қилади. Саҳарлик қилмасангиз ҳам фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!