Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубҳали гўшт

13:11 / 15.06.2023 | Alibek | 547

Ассалому алайкум! 12211-саволга жавобни ўқидим. Менда ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берди. Мен Россия давлатидаман. Бу ердаги ҳалол гўшт сотилади деган дўконга бориб сотувчилардан ҳақиқатдан ҳам гўшт ҳалолми деб сўраганимда сотувчи ўзини шубҳали тутгани учун ва бунинг натижасида гумонимнинг ғолиби гўштнинг ҳалол эмаслигига бўлгани учун у дўкондан гўшт олмаяпман. Саволим шуки, бу ердаги мусулмон танишларим ўша дўкондан гўшт олади. 1. Улар мени меҳмонга таклиф қилса(бунда таомни ўша дўкондан олинган гўштдан қилса) ҳолатни(менда у дўконда сотиладиган гўштда шубҳам борлигини) қандай тушунтирсам тўғри бўлади? Мусулмон кишининг қалбини ранжитиб қўйгим келмайди. Мусулмон кишининг даватига, яъни меҳмонга таклиф қилса ижобат қилиш кераклиги мазмунидаги ҳадисларни ўқиганман. Лекин мендаги бу ҳолатда вазиятни қандай қилиб тўғри ҳал қилса бўлади билмаяпман. 2. Мусулмон кишининг кўнглини оғритиб қўймаслик мақсадида мени меҳмонга таклиф қилса у гўштда шубҳам борлигига қарамай таклифни қабул қилсам тўғри бўладими? Бунда тақвосизлик қилган бўлиб қолмайманми? Ёки танишларимга у дўконда сотиладиган гўштга шубҳам бор, шунинг учун у гўштдан емаслигимни айтсам тўғри бўладими? Бу гапимни нотўғри тушунмайдимикан, бу гапим билан уларни ранжитиб қўймайманмикан деб ўйлаб қоламан. Маслаҳат берсанггиз. 3. Менга қилган овқатидан берганида у овқатни ейишга кўнглим бўлмай ташлаб юбордим. Бунда овқатни ўзига қайтариб беришим керакмиди? 4. Умуман олганда мен танишларимга у дўконда сотиладиган гўштнинг ҳалоллигида шубҳам борлигини айтиб уларни огоҳлантиришим керакми? Ёки бундай қилсам уларни ноўрин маломат қилган бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша дўкондаги сотувчи мусулмон бўлса ва гўштни ҳалол деб айтган бўлса, сизда пайдо бўлган гумон туфайли ўша дўкондан харид қилувчиларни маломат қила олмайсиз. Уларнинг тайёрлаган таомидан ейишингиз мумкин. Аммо “гўшт ҳалолми” деган саволга тўғридан-тўғри “ҳалол” деб жавоб бермай иймаланган бўлса еманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat