Ҳазрат анчадан бери кузатаман сиздан бир саволни ъъдомла Абдуллоҳ ( Абдулгани)га ишонса бўладими? ъъ одамлар сўрайвериб, кийнашди, шунинг учун таклиф бор!
Мендаги малумотларга кура Ўзбекистон худудида аудио эшиттириш дарслигида 1 уринда сизнинг дарсларингиз турса , кейинги погона Ошлик домла Абдуллоҳ ( Абдулгани)га тегишлик. Шунга бир ишончли одамингизни тайинланса , ва сизлар томондан ё бўлади , ё булмайди деган жавобни эшитсак. . . . .
Бу билан анча ихтилофлар ечилиб колса ажаб эмас. Валлоҳу алам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мен сизга ўхшаган одамлар ёзган нарсадан у домла ҳақида хабардор бўлдим, холос. Мен билган илмли кишиларнинг ҳоли ҳам шу. Биз ўзимизни тафтишчи ўрнига қўйиш ниятида эмасмиз.