Ассалому алайкум! Умра амалини тугатган аёллар ҳарамга ибодатга махрами билан бориши керакми ёки жамоа бўлиб бошқа аёллар билан борса хам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Маҳрами билан умра сафарига борган бўлса кифоя. Якка ўзи меҳмонхонадан ҳарамга бориб-келиши мумкин. Валлоҳу аълам!