Ассалому алайкум! Маълумки моли нисобга етган киши закот бермоғи фарз амал ҳисобланади. Лекин айни вақтда моли нисобга етган мусулмон аёлига маҳрини бермаган бўлса, закот ибодати маҳрни тўлагунча соқиб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Аёлига бериши лозим бўлган маҳр қарзини нисобдан айириб ташлайди. Агар нисоб миқдори қолса ўшанинг закотини бериш вожиб, қолмаса вожиб эмас. Валлоҳу аълам!