Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мeнга нима бўлган?

11:50 / 29.03.2017 | Xojaylidan Polat | 5297

Ассалому алайкум! Мeн Аллоҳни авваллари жудаям қаттиқ яхши кўрардим, лeкин ҳозир Аллоҳни ёмон кўраман, лeкин қўрқаман. Аллоҳни қайтарганларидан Аллоҳдан қўрққаним учунгина қўлимдан кeлганича қилмасликка ҳаракат қиламан, лeкин яхши кўрганимдан эмас. Бунга нима дeйсиз азизлар!?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уламолар “من عرف نفسه فقد عرف ربه” яъни “ким ўзини ким эканлигини яхши таниса, батаҳқиқ у Роббисини танибди” деганлар. Сиз ўзингизни нимадан пайдо бўлганингиз, сиздаги барча нарсани ким берган, баъзи бир кимсаларга берилмаган неъматлардан кўз, қулоқ, тилни ва эшитиш неъматини сизга ким берганлигини ва озгина бир имтиҳон билан сизга абадий саодатни раво кўрувчи Зот кимлигини, мабодо баъзи бир қийинчиликка йўлиққан бўлсангиз сабр қилиб, мардларча қийинчиликни енгсангиз охиратда сизга кўз кўриб, қулоқ эшитмаган неъматларни тайёрлаб қўйганини билганингизда эди, ўқиб маърифат ҳосил қилганингизда эди, Робингизни таниб олган бўлар эдингиз. Сизни мисолингиз подшоҳ билан ҳеч нарсаси йўқ фақир мискинга ўхшайди. Бир кун подшоҳ вазири билан муҳим бир масалада ғамга ботиб ўтирганида саройда хизмат қилиб юрадиган қўли юпқа, жулдур кийимдаги бир хизматчи хурсанд, ҳеч нарсадан ғами йўқ ҳолатда ҳузурига кириб, хурсанд ҳолатда чиқиб кетди. Шунда подшоҳ вазирига қараб “Қара Аллоҳ таоло бизга шунча мол-давлат ва подшоҳликни бериб қўйган бўлса ҳам шу фақирчалик хурсандчилигимиз йўқ” деди. Вазир “Подшоҳим, бу унинг қўлида ҳеч нарсаси йўқлиги туфайли шу ҳолатда юрибди. Агар уни ҳам 99 номли синовимиз билан имтиҳон қилиб кўрингда, кимлигини биласиз” деди. Подшоҳ “У синов қандай экан?” деди. Вазир хазиначига бир халтага 99 тиллони солиб, халта устига 100 тилло деб ёздириб кеч тушгач ўша хизматчининг уйига билдирмай ташлаб келишни буюрди. Кеч тушганда хизматчи уйига бориб дарвозасида бир халта тилла борлигини кўрди. Санаб кўрди, 99та чиқди, аҳли аёли ҳам санаб кўришди 99та чиқаверди. Шунда аёли ва фарзандларига қараб “Бу подшоҳни ҳузурида яхши хизмат қиланим учун у тарафидан менга берилган. Бир тиллоси йўлда тушиб қолган бўлса керак, ёруқ тушгунича одамлар топиб олмасин” деб саройгача ҳамма йўлни қараб келади. Фақир кечаси билан ухламай болалари билан уйи ва сарой ўртасидаги йўлни изғиб чиқди. Эрталаб подшоҳнинг ҳузурига худди подшоҳ уни ҳаққидан уриб қолгандек подшоҳни ёмон кўриб хўмрайган, кечаси билан ухламагани учун толиққан ҳолатда кириб келди. Вазир подшоҳга қараб “Кўрдингизми подшоҳим буни нонкўрлигини, 99 тилло текинга берилганлигига қарамай 1 тилло қолиб кетгандек сизга хўмрайиб турибди” деди. Сизга шунча неъмат, ҳаёт ва охиратдаги жаннатни тайёрлаб қўйган Зот сизни бирор нарсада имтиҳон қилиб кўрган бўлса, ўшандай Зотнинг шукрини адо қилиш ўрнига, бир тилло каби кимгадир берилиб сизга берилмаган нарсага ношукурчилик қилиш бу нонкўрликдан бошқа нарса бўлмаса керак, ёки ўзингизни кимлигингизни танимаганингиздан бўлса керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat