Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаҳодатим ӯтмайдими?

16:37 / 26.06.2023 | Uktam | 944

Ассалому алайкум! Тахминан бир ярим йилча олдин бир воқеа юз берганди. Маҳалламиз масжидига жумьага борувдим. Бир-икки марта жумьа намозида имомликка ёш кишини тайинлашганди. Мен жуда ҳам таьсирчан одам эдим. Биринчи марта имомликка ӯтаётганликлари сезилди: қироат қилаётганликларида ҳаяжонланаётган эдилар. Афсуски кулиб қӯйдим. Янаги сафар ҳам шундай бӯлди. Албатта мен буни хоҳламагандим. Сиз зинҳор имомнинг устидан кулди деган нотӯғри хаёлга борманг. Шу сабабдан жумьани бошқа масжидда ӯқишни қарор қилдим (жумьа намозини муҳофаза қилиш учун). Лекин муаммо бор эди. Ҳар намозда таҳоратни уйда эмас масжидда қилар эдим. Чунки рӯзғорга рибо катта миқдорда аралашган эди. Бошқа масжидда таҳорат қилиш бироз қийинчилик туғдирарди. Чунки таҳоратхонадан намоз ӯқиладиган жойгача бир-икки қадам бӯлса ҳам юриб бориш керак эди. Менинг юришим эса ҳамманикидек оддиӣ ӣигит боланинг юриши эмас эди, яьни тескариси (шу сабабдан доим велосипед билан юрар эдим). Шунинг учун таҳоратни маҳалламиз масжидида, жумьа намозини бошқа масжидда ӯқишни қарор қилган эдим. Афсуски бу нарса уч-тӯрт марта такрорланди. Зинҳор масжид ҳурматини оёқости қилиш ниятим йӯқ эди. Одамлар мени юришимни кӯриб, эсанкираб, кейин намоз вақтида хаёллари бӯлиниб қолишидан хавфсирабгина шундай қилдим. Бошқа фикр хаёлимда ҳам йӯқ эди. Маҳалламиз масжидида таҳоратхона билан намоз ӯқиладиган жой бир қадамгина эди, бошқа масжидда эса бундай эмас. Ҳар сафар бошқа масжидга борганимда негадир бошим, баданимда жуда ҳам қаттиқ оғриқни ҳис қилар эдим, шунинг учун энди нима бӯлса ҳам жумьани маҳалламиз масжидида ӯқийдиган бӯлдим. Лекин, ҳаммаси масжидимиз имомига аён бӯлган эди, таҳорат қилиб масжиддан чиққаним камерага тушган бӯлса керак. У киши бошида, ҳатто юзимга қарашни ҳам хоҳламасдилар Доимий масжидга қатнашадиган ёшлар ва болаларни мен билан бир қаторда намоз ӯқимасликка буюрганликлари аниқ, мендан оловдан қочгандек ӯзларини олиб қочишар, мендан ҳадиксирашарди. Мен қаерда жой олишимга қараб, улар ҳам шунга қараб ӯрнашиб олиб намозни бошлар, икки томонга салом берилгандан кейин ён атрофимдагилар тӯрт томонга тум-тарақай қочишарди. Ҳозир ҳам шундай. Шундай бӯлса ҳам чидашга қарор қилдим. Руҳий саломатлигимга тӯғри келмаса ҳам. Афсуски охирги пайтлар соғлигим ҳам кӯтармаяпти, серғазаб бӯлиб қолганман. Руҳий хасталигим хуруж қилиб қолди. Менга кӯп асабиӣлашиш мумкин эмас. Шифокорим намозни уйда ӯқишим кераклигини айтди. Асли бӯлган ишларни имомимизга айтсам ҳам менга бӯлган муносабатини ӯзгартирмаса керак. Намоз вақтида кулдим, юришим унақа деб айтолмайман-ку. Жумьа намозидан бошқа намозларни уйда ӯқияпман. Мен бу ерда мен айбдор эмасман демоқчи эмасман. Асосий сабаб фаросатсизлигим бӯлса керак. Китобда намозни доим уйда ӯқийдиганлар шаҳодати ӯтмайди дейилган экан. Нима дейишни ҳам билмай қолдим. Энди менинг шаҳодатим ӯтмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолатингизга қаранг, агар сизга оғир бўлмаса, масжидга чиқаверинг. Инсонларнинг назарига эътибор қилманг. Бор эътиборингиз намозда бўлсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat