Ассалому алайкум! Мен Россияга 5 кунга сафр қилган эдим. Тошкенда аэропортда (Аэропорт ичида) эканимда шом вақти кирган эди ва мен бир шеригим билан бирга намоз ўқидик, мен имомлик қилдим лекин намозни қаср қилиб ўқидим. Шу ишим тўғри бўлганми ёки Тошкентни тарк этмагунимча намозни тўлиқ ўқишимиз керакмиди? Агар қаср қилганим хато бўлса намозни бошидан ўқиб олишимиз керакми?
– Ва алайкум ассалом! Намозларни қаср қилиш деганда тўрт ракъатли фарз намозлар, яъни пешинни, асрни ва хуфтонни тўрт ракъат фарзларини икки ракъатдан қилиб ўқишга айтилади. Шомнинг фарзи уч ракъат бўлиб, у қаср қилинмайди. Валлоҳу аълам!