Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот хақидаги фатво тўғрими

17:23 / 17.04.2022 | Абдукодир | 762

Ассалому алайкум! 2-3 йил олдин бир газетада ўқиган эдим (газета номи эсимда йук) унда ёзилишича хотин ўз моли хисобидан бериши керак бўлган закотини, закот олиши жоиз бўлган, қарздорлиги бор эрига бериши мумкин дейилган эди. Бунга сабаб қилиб "эр хотинни моддий таминлашлиги унинг зиммасида шунинг учун эр хотинга закот беролмайди, хотин эрни таминлашга буюрилмаганлиги сабабли эрига закот бериши мумкин" деган маьнодаги гап ёзилган эди. Эр хотин бир бирига закот бермайди деб билардим, бу маьлумот ёки фатво тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Закот берувчи ўзининг ота-онаси, бобо-момоси ва улардан юқоридагиларга, ўзининг авлодларига ва улардан пастдагиларга, эр-хотин бир-бирига, закотга қурби етадиган ва ўлик нисоб эгаларига, ҳошимийларга закот бериш мумкин эмас. 

وَلَا إلَى مَنْ بَيْنَهُمَا وِلَادٌ وَلَوْ مَمْلُوكًا لِفَقِيرٍ أَوْ بَيْنَهُمَا زَوْجِيَّةٌ 

Ораларида ота-болалик, қуллик ёки эр-хотинлик риштаси борларга закот берилмайди” (Дуррул муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat