Ассалому алайкум! Аёл киши эрининг рухсатисиз ўзининг сарпосидаги тилла тақинчоқларини сотиб пулини эҳсон қилса бўладими?(бир марта сўраганимда рухсат бермаганлар, чунки ўзимизнинг кредитларимиз кўп эримга эҳсон қилайин десам кредитнинг 3 дан бирига ҳам етмайди. Масжид қурилишига бермоқчиман) тўғри жойга эҳсон қилаяпманми?
– Ва алайкум ассалом! Сарпосидаги нарсалари аёлни ўзининг мулки бўлса уни хоҳлаганича ишлатиши мумкин. Хоҳласа эҳсон қилади хоҳласа сотиб юборади. Аммо шу ишни деб оила бузилиб кетадиган бўлса шуни риоясини олинг. Валлоҳу аълам!