Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Музорабада фойда аниқ эмас

15:20 / 22.07.2023 | Sodiq Ulug‘berdiyevich | 469

Ассалому алайкум! Излаш хизматидан саволларга берилган жавобларни кўриб чиқдим, менда бир савол бўлди, шуни жавобини тополмадим. Музорабанинг шартларида сармоя ҳам фойда ҳам аниқ қийматда бўлиши керак дейилган экан. Дўстимнинг озиқ овқат дўкони бор, каттароқ пул айланади, мен шунга музораба (шериклик) қилмоқчиман, лекин уни дўконида айланадиган пулдан анча кам пул қўшаман, дейлик 1000 $ қўшмоқчиман. У эса ҳар ой сармоядан 8% фойда бериб туришини айтди. Киритилган 1000 $ сармояни ўзимиз келишган вақт(3ой 6 ой ёки 1 йил)да қайтаради. Мени берган 1000$ пулдан қанча фойда келиши аниқ эмас, ва менга ҳар ой шу пулдан 8% улуш бериб туради. Шу келишувимиз жоиз бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фойда улушларда (фоизда) белгиланиши шарт. Муайян суммани тайин қилиб қўйиш мумкин эмас. Сизлар тўғри келишув қилгансизлар, фақатгина фойдани ҳар ой пул бериб туришида мулоҳаза бор. Сармоя тўлиқ пул шаклига айлантирилмагунича фойдани тақсимлаш мумкин эмас. Бунинг имкони ҳам йўқ, чунки қолган товарлар талафотга учраши ёки жуда арзонга сотилиб сармоя қопланмай қолиши ҳам мумкин. То сармоя ажратиб олинмагунича берган пули бўйнингизда сармоядан қарз олиш бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat