Ассалому алайкум! Мени боғчада 9 йил хужжатларим энага бўлиб юрган. Лекин ўзим ишламаганман. У боғча анча йиллар олдин ёпилиб кетган. Вақти келиб мен нафақага чиққанимда ўша 9 йиллик стаж учун нафақа олсам менга халол бўладими? Агар халол бўлмаса қандай йўл тутишим керак.
– Ва алайкум ассалом! Боғчада сизнинг ўрнингизга кимдир ишлаб берган бўлса пенсиянинг ўша қисмини ҳам у олади. Агар уни топишни иложи бўлмаса унинг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади. Валлоҳу аълам!