Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мукофот ҳалолми?

10:47 / 10.12.2018 | eds | 1855
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бошлаган ишингизга Аллоҳ ривож берсин. Мен кимё фанидан қўшимча дарс оламан. Ҳар ойда ўтилган мавзулар бўйича назорат иши олинади. Ким шу назорат ишини энг яхши бажарса 1 ойлик тўловдан озод қилинади, иккинчи ўринни олган ўқувчи эса ярмини тўлашдан озод бўлади. Ўқувчиларнинг ўзлаштириши, билим савияси турлича. Гуруҳда баъзилар бир баъзилар икки йилдан бери ўқийди (ўзлаштириши ҳам бошқалардан яхши). Саволим шуки, ушбу мукофот дейилган пулни олиш ҳалолми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мукофотни ўқув муассасаси ўзи томонидан берса яъни ўзининг олиши керак бўлган ҳаққидан воз кечса ва ўша кечилган ҳаққни бошқа ўқувчиларга сочиб ундириб олмаса олиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat