Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саехат 2

00:00 / 24.02.2011 | eski savollar | 869
Ассалому алейкум, хурматли Шайх хазратлари,Аввалги саволимга жавоб берганингиз учун катта рахмат!Бу саволимни беришдан максад аввалги саволимга берган жавобингизга ойдинлик киритиш.Аввалги савол:Мен шу кунларда янги иш бошлаш арафасида турибман. Бу соха хозирда жуда тез ва шиддат билан ривожланмокда. Купчилик мамлакатлар факат шунинг оркасидан кун кечирмокдалар. Бу соха - Туризм. Мен шу сохада узимни синаб куриш учун, керакли хужжатларни тегишли муассасаларга топшириб, якиндагина фаолиятни бошлаш учун керакли рухсатномани олдим. Иш бошлаш учун хамма нарса тайер, факат иккиланиш мени тухтатиб турибди. Иккиланишга жавоб топиш максадида сизга савол беришга ахд килдим. Мени ишим бу ерлик инсонларни бошка давлатга саехатга жунатишдан ва бошка давлатлардан сайехлар кабул килишдан иборат булади. Шу жараенда мен улар учун кутиб олиш, кузатиш, мехмонхонага жойлаштириш ва хар хил обидаларни курсатиш каби хизматларни курсатаман.Чет элдаги купгина мехмонхоналар асосан денгиз буйида жойлашган, денгиз буйида жойлашмаганида хам бассейн булади. Денгиз буйида ва бассейнларда одамлар ношаръий, ярим ялангоч куринишда буладилар. Бундан ташкари купчилик мехмонхоналарда сайехларни жалб килиш максадида спиртли ичимликлар, хар хил клублар ва ресторанлар булади. Булар пуллик еки мехмонхона учун туланган пулда булар хам автоматик тарзда кушилиб кетган булиб, яъни бепул булиши хам мумкин. Хар ким хар хил дам олади. Кимдир чумилиб, кимдир ухлаб, кимдир дукон айланиб, кимдир клубларда утириб, кимдир ресторанда маст булиб ва хоказо. Уларни кандай дам олишларига мен масъул эмасман. Мен дам олиш саехатларини уюштириб берганим учун одамлардан хизмат хаки оламан ва у ердаги мехмонхоналар хам жами туланган пул микдоридан 5-10 фоиз менга хак тулашади. Мен шу топиладиган пуллар билан рузгор тебратишимга, болаларимни бокишимга, ота онамга карашимга тугри келади. Менга бу пулларнинг халол еки харом эканлиги жудаям мухим. Савол: Бундан келадиган тушум халолми еки харомми? Сизнинг жавобингиз:- Бунда аралаш бўлади. Шариатга мувофиқ ҳолатдагиси ҳалол, қолгани ҳаром. Эндиги саволим:Аралашиб кетмаслиги учун кайси хизматлардан воз кечишим ва шариатга мувофик холатда булиши учун нималар килишим керак? Аввалдан катта рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шариатга асосланиб ишлайдиган фирма тузишингиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat