Ассалому алайкум! Рамазон ойи рўзасини тўлиқ тутиб кейин ҳайитдан кейин яна 6 кун рўза тутса 1 йиллик рўза тутган билан баробар экан аммо ўтган йили соғлигимда муаммо бўлиб қолгани сабабли тўлиқ тутолмагандим тахминан 8 кун тутолмагандим. Энди 1 йил рўза тутганлик савобини олиш учун бу йилги Рамазон рўзасидан кейин биринчи 6 кунликни тутишим керакми ёки ўтган йилги тутолмаганим 8 кунликними? Тартиби қанақа?
– Ва алайкум ассалом! Аввал қазони тутиб, кейин шаввол ойининг 6 кунлик рўзасини тутасиз. Ушбу рўза нафл бўлиб, шаввол ойида тутилса бас, рамазон ҳайитидан кейиноқ тутилиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!