Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онлайн тижорат

12:36 / 24.07.2023 | Ubaydullaev | 454

Ассалому алайкум! Хозирги кунда битта халкаро онлайн платформада онлайн савдо билан шугулланаман. Платформа менга товарни неча пулга олишимни ва сотишимни белгилаб берган. Махсулотни етказиб беришни ишлаб чикарувчи зиммасига олган. Менинг ишим харидор танлаган махсулотга пул тулаш. Харидор махсулотни нархидан тула хабардор. Харидор махсулотни олгандан сунг туловни амалга оширади. Мен килаётган тижорат жоизми? 2) Онлайн тижоратни амалга ошириш учун бинанс ва окх платформаларидан онлайн доллар сотиб оламан ва тижоратда ишлатаман. Бу жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Катта эҳтимол билан сиз айтаётган платформада ҳеч қандай савдо амалга оширилмайди. Сайтга пул жалб қилиш учун шундай ёлғон схема ўйлаб топилган. Ҳозирда бундай шаклдаги таклифлар билан одамларнинг пулини ўғирлаётганлар кўпайиб кетди. Қолаверса, агар ҳақиқатда сиз ёзгандек тижорий фаолият олиб борилаётган бўлса ҳам у шариатга тўғри келмайди. Чунки сиз товарга тўлов қилгач уни қайта сотишингиз учун ўзингиз ёки вакилингиз уни қабз қилиши (қўлига олиши) шарт. Сиз эса бундай қилмас экансиз. Ўша платформанинг интернет сайти бўлса бизга юборинг, аниқлаб жавоб берамиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat