Ассалому алайкум! Менинг бир танишим бӯлиб Россияда ишлаб юрган вақтларида, кегинчалик пулини тӯлаш шарти билан бозордан бир "одеял" ёпинчич олган. Орадан бир қанча вақт ӯтиб қарзни тӯлаш мақсадида бозорга бориб сотувчини топа олмабди , Бир неча бор бориб топа олмагандан кегин ёпинчиқни олиб уйига келибди, бу ҳолатда қандай йӯл тутиши керак?
– Ва алайкум ассалом! Бор имкониятини ишга солиб ўша ҳақдорни қидирсин. Агар уни топишнинг умуман иложи қолмаса ўша пулни унинг номидан садақа қилиб юборсин. Кейинчалик эгаси чиқиб пулни талаб қилса қайтариши керак. Валлоҳу аълам!