Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул муомиласи

21:55 / 30.12.2021 | Muhammad Yusuf | 1064

Ассалому алайкум! Дўстим топган пулини менга бериб топлайди. Масалан 1 ҳафтада 1085.000 сўм беради. Кейин бу пулни 100$ га пичиб оламан ва ишлатиб юбораман қачон зарил бўлса сўрайди. Шунда ман қанча пули бўлса шунча пулини доллор қилиб бераман. Шу жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар дўстингиз ўша пулни сизга қарз сифатида бераётган бўлса, уни ишлатиб, сўнг дўстингиз розилиги билан долларда қайтаришингиз жоиз. Лекин долларда қайтаришга мажбур эмассиз. Қарзни олаётган пайтда, уни долларга чақиб қўйиш жоиз эмас.

 Лекин у пулларни қарз эмас, балки омонат сифатида бераётган бўлса, қайси пул бирлигида олсангиз ўшанда қайтаришингиз лозим. У пул қўлингизда омонат бўлгани учун ишлатишингиз ҳам жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat