Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Gano шифо фаолияти

14:00 / 16.12.2016 | Omadillo | 8225

Ассалому алайкум! Мен яқинда Ўзбекистонда 7 йилдан буён фаолият юритаётган Малайзиянинг Гано Ехceл компаниясининг республикамиздаги ҳамкори Гано Шифо ташкилоти билан ҳамкорликни бошладим. Ҳозирда ушбу ташкилотнинг ҳамкорлари жуда ҳам кўпайиб бормоқда. Чунки, фаолиятим мобайнида яқинларимнинг оилаларига соғлик билан бир қаторда моддий жиҳатдан фаровонлик ҳам олиб кирилишида иштирок этяпман.
Иймоним комилки, ушбу муассаса фаолияти бўйича сиз азизларга бир неча маротаба мурожаатлар келиб тушган. Мазкур фаолиятни ушбу мурожаатимда батафсил ёритиб бериш имконияти йўқ. Сизлардан илтимосим шуки, агар аввал унинг фаолияти тўғрисида хабардор бўлмаган бўлсангиз, Аллоҳнинг розилиги учун, чуқур ўрганган ҳолда мазкур фаолиятни рибо ёки бошқа ҳаром амалларга хос ёки хосмаслиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиб берсангиз чексиз миннатдор бўлар эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввалида бизга ҳам уларнинг фаолиятида бирор ношаръийлик кўринмаган эди. Уларга боғланиб, фаолияти билан яқиндан танишганимиздан кейин бу иш ёлғон устига қурилганлиги маълум бўлди. Валлоҳу аълам! http://info.islom.uz/iqtisod/item/23-tarmoqli-marketingdagi-10-khil-jolgon.html

Топ рейтинг www.uz Openstat